Ўзбекистон

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда суюлтирилган газни ноқонуний сақлаш ва қиммат нархда сотиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Шундан 39 тасида газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди. 

 

Ноқонуний муомаладаги 3 мингдан ортиқ газ баллони ва улардаги 13 636 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзенергоинспексия» ходимлари ҳамкорлигида республика бўйлаб рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида айрим газ таъминоти ходимлари аҳоли учун ажратилган газ баллонларини ноқонуний равишда сақлаш ва қимматроқ нархда сотиш билан шуғуллангани аниқланди.

 

Жумладан, Жиззах вилоятида 9 та ҳолатда жами 239 та газ баллони сотиш мақсадида ноқонуний сақлангани фош этилди. Зомин тумангаз таъминот бўлимида илгари юқори лавозимлардан бирида ишлаган шахс қариндошига тегишли хонадонда 152 та газ баллонини яширинча сақлаб келгани аниқланди.

 

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида эса газ таъминоти бўлими мансабдорларидан бирининг уйидан тегишли ҳужжатларсиз сақланган 30 та газ баллони топилди.

 

Самарқанд вилоятида Ургут тумангаз тўлдириш шохобчаси қоровули газ билан тўлдирилган 3 та баллонини 2,5 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Пастдарғом туманида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан эса 22 та газ баллони топилди. Маълум қилинишича, у баллонларни тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олиб, аҳолига 100 минг сўмдан сотган.

 

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида газ таъминоти бўлими муҳандиси ва чилангари аҳоли учун мўлжалланган 8 та газ баллонини ўз уйларида ноқонуний сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланди.

 

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олган 32 та газ баллонини истеъмолчиларга қимматроқ нархда сотмоқчи бўлган. Вилоят бўйича ноқонуний сақланган жами 65 та газ баллони тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

 

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида газ таъминоти бўлими ҳайдовчисининг уйидан 26 та газ баллони олиб қўйилди. Шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида ҳам аниқланган.

 

Маълум қилинишича, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашга оид қонунбузилишларни аниқлаш бўйича рейдлар бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда давом эттирилади. Қоидабузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

 

Фуқаролар аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга дуч келса, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиши мумкин. Хабар берган шахснинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.