1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1-босқич талабаларига ижара тўлови бўйича қулайлик яратилди

Улар ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза бериши мумкин.

1-босқич талабаларига ижара тўлови бўйича қулайлик яратилди

1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Ҳукуматнинг 605-сон қарорига асосан олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабаларига сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган.

 

Шу муносабат билан жорий ўқув йилида талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган биринчи босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.

 

Аризалар вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика