Ўзбекистон

100 минг доллар пора билан ушланган прокурор қамалди

У суд ҳукми билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

100 минг доллар пора билан ушланган прокурор қамалди

Маълумотларга кўра, Баҳодир Ғуломов Бухоро вилояти Когон тумани прокурори лавозимида ишлаб келиб фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил январь ойи бошларида Н.Нўъмонов ва хавфли рецидивист бўлган З.Одилов билан жиноий тил бириктирган.

 

Улар Бухоро вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “Когон ёғ — экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бирининг ишончига кириб, жиноят иши доирасида унга нисбатан айблов эълон қилмаслик ва жиноий жавобгарлик ишини ҳал этмаслик масаласини Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали ҳал этиши мумкинлигини айтиб, 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилган.

 

Баҳодир Ғуломов 15 январь куни Бухоро шаҳридаги “Турон” меҳмонхонаси олдида 100 минг долларни жиноий шериги Н.Нўмонов орқали олган. Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖга алоқадор шахсларни Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига яна 100 минг доллар пора беришга далолат қилган ҳамда фирибгарлик йўли билан 44 минг долларни қўлга киритган.

 

Суд ҳукми билан Баҳодир Ғуломов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 28, 211 моддаси 3 қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

 

Унга 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, суд ҳукми билан “New imperial oil” МЧЖда экспедитор лавозимида ишлаган Нажмиддин Нўмонов 11 йил, хавфли рецидивист ҳисобланган Зафар Одиловга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинди.

custom img

Самарқанддаги мактабда аёл 1-синф ўқувчисига ҳужум қилди

Синфдошлар жанжаллашиб қолгани ортидан, болалардан бирининг онаси мактабга келиб жанжал кўтариб, болаларга ташланган.

custom img

Навоий ИЭСда 870 млн. кубметр табиий газ захирасини тежаш имконияти яратилади

Шунингдек, йилига қўшимча 4,8 млрд. киловатт-соат электр энергияси, 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

custom img

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

custom img

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

custom img

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

100 минг доллар пора билан ушланган прокурор қамалди