Ўзбекистон

Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди

Чақалоқларнинг уч нафари қиз, икки нафари эса ўғил бўлиб, она ва болаларнинг аҳволи яхши.

Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди

Андижонда 6 июль куни 5 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги "Қайрағочтош" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Наргиза Бекжонова 6 июль куни кўп ҳомилалик ташхиси билан Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасига ётқизилган.

 

Унда муддатидан олдинги туғруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти ўтказилган. Жараён акушер-гинекологлар, неонатологлар ва реаниматологлар иштирокида муваффақиятли амалга оширилган.

 

Маълум бўлишича:

  • биринчи чақалоқ: қиз, вазни 1450 гр;
  • иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1605 гр;
  • учинчи чақалоқ: қиз, вазни 1495 гр;
  • тўртинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1585 гр;
  • бешинчи чақалоқ: қиз, вазни 1205 гр.

 

Шундан сўнг она ва чақалоқлар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалига ўтказилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда она ва беш нафар чақалоқ шифокорлар назорати остида бўлиб, уларнинг аҳволи яхши.

Эслатиб, ўтамиз, май ойида ҳам Андижон вилоятида истиқомат қилувчи аёл бир йўла 4 нафар эгизак — уч нафари ўғил ва бир қизалоқни дунёга келтирганди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.