Ўзбекистон

Наманганда 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган шахс ушланди

Гумонланувчи вояга етмаган болаларга ойига 100 АҚШ доллари эвазига ноқонуний диний таълим бериб келган.

Наманганда 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган шахс ушланди

 

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Наманган вилояти ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга зид диний таълим ташкил этилгани фош этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Янги Наманган туманининг Янги Замин маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг июнь ойидан буён ўз хонадонида 27 нафар вояга етмаган болага ойига 100 АҚШ доллари эвазига ноқонуний диний таълим бериб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ноқонуний диний таълим олган 27 нафар вояга етмаганнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.