Жаҳон

Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 3 500 нафардан ошди

Табиий офат оқибатида 16 740 киши жароҳатланди, қарийб 18 минг киши бошпанасиз қолди.

Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 3 500 нафардан ошди

 

Венесуэлада июнь ойи охирида содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 535 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Хорхе Родригес маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида 16 740 киши жароҳатланган, 18 мингга яқин фуқаро бошпанасиз қолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

 

БМТнинг дастлабки баҳоларига кўра, бедарак йўқолганлар сони 50 минг нафаргача етиши эҳтимолдан холи эмас. Венесуэла ҳукумати ҳозирча бедарак йўқолганлар бўйича расмий статистикани эълон қилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни мамлакат шимолида, пойтахт Каракас яқинида орадан атиги 39 сония ўтиб, магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган кетма-кет икки зилзила содир бўлди. Мутахассислар ушбу ҳодисани Венесуэлада сўнгги 125 йил ичидаги энг кучли сейсмик офатлардан бири сифатида баҳоламоқда.

 

Табиий офатдан энг кўп Ла Гуайра штати зарар кўрди. Зилзилалардан кейин юзлаб афтершоклар қайд этилган. Расмий маълумотларга кўра, 60 мингга яқин бино вайрон бўлган ёки жиддий шикастланган.

 

Ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат ва мотам эълон қилган. Жабрланганларни жойлаштириш мақсадида Каракас ва Ла Гуайра ҳудудларида 80 та вақтинчалик бошпана ташкил этилиб, уларда 12 мингдан ортиқ фуқаро жойлаштирилган.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.