Ўзбекистон

Ўзбекистонда “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

Платформада бўш савдо ўринлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниб, бир қатор хизматлар онлайн кўрсатилади.

Ўзбекистонда “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини рақамлаштириш мақсадида “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси босқичма-босқич ишга туширилади. Бу Ҳукуматнинг “Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

 

Қарорга кўра, “E-bozor” платформаси 2026 йил 1 октябргача синов тариқасида, 2027 йил 1 мартгача эса тўлиқ амалиётга жорий этилади.

 

Платформа орқали бозорлар ва савдо комплексларининг паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ҳамда савдо ўринлари ҳақидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади. Шунингдек, фуқаролар бозорлар фаолиятига оид маълумотлар билан танишиши, бозор маъмуриятига электрон мурожаат юбориши ва унга жавоб олиши мумкин бўлади.

 

“E-bozor” платформаси “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси таркибида жорий этилади. Шунингдек, ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ органлари ходимлари бириктирилиб, уларнинг фаолияти самарадорлиги ҳар куни таҳлил қилинади.

 

Қарорга мувофиқ, бозорлар ҳудуди ва уларга туташ автотураргоҳларда тўловларни ягона QR-код орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини жарима майдончаларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.