Ўзбекистон

Сурхондарёда икки аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди

Гумонланувчи жабрланувчилар учун авиачипталар харид қилиб, бунинг эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Сурхондарёда икки аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди

 

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Ички ичлар вазирлиги хабар берди.

 

Аниқланишича, Ангор туманида 2005 йилда туғилган аёл моддий манфаат эвазига икки нафар аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига юборишни режалаштирган.

 

Гумонланувчи жабрланувчилар номига Термиз–Истанбул йўналиши бўйича ҳар бири 580 АҚШ доллари қийматидаги авиачипталарни харид қилган. Бунинг эвазига эса келгусида улардан 6 минг АҚШ доллари олиши келишилган.

 

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи икки нафар аёлни Термиз халқаро аэропорти орқали Истанбулга жўнатаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ички ишлар органларининг эслатиб ўтишича, жорий йилдан бошлаб одам савдоси жинояти учун жавобгарлик кучайтирилиб, ушбу жиноятни содир этган шахсларга 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.