Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўтказилади

Форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўтказилади

2026 йил 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида форумга бағишланган "Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли" мавзусида брифинг ташкил этилди. 

 

 

Брифингда 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтадиган форум дастури ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот тақдим этилди. 

 

 

Маълум қилинишича, форум Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

 

 

Форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, академиклар, таниқли исломшунос олимлар, қўлёзмашунослар, музей ва кутубхоналар раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бор. Бу эса форумнинг халқаро мулоқот ва академик ҳамкорлик майдонига айланиши кутилаётганидан далолат беради. 

 

 

Қайд этилишича, I Халқаро ислом цивилизацияси форуми тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий меросини халқаро ҳамжамиятга яна бир бор намоён этиш учун муҳим халқаро майдон бўлиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"