1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

12 январь куни Тошкентда Қуролли Кучларнинг тантанали ҳарбий паради бўлиб ўтади

Парад муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

12 январь куни Тошкентда Қуролли Кучларнинг тантанали ҳарбий паради бўлиб ўтади

 

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Тадбир Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилмоқда.

 

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали юриши соат 11:00 да Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳудудидан (мўлжал: «Пушкин» метро бекати) бошланиб, соат 13:00 га қадар давом этади.

 

Юриш давомида бўлинмалар Паркент ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб ҳаракатланади ҳамда Амир Темур хиёбонида тўхтаб, фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириқлари ҳамда ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари намойиш этилади.

 

Шундан сўнг ҳарбий бўлинмалар Мустақиллик ва Темирйўл кўчалари орқали дастлабки манзилига қайтади.

 

Мазкур тадбир муносабати билан 12 январь куни соат 11:00 дан 13:00 гача Паркент, Мустақиллик ва Темирйўл кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

 

Мудофаа вазирлиги юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини байрам тадбирларида фаол иштирок этишга чорламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика