1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

15 тонна шағал тошларини яширинча олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

15 тонна шағал тошларини яширинча олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

 

 

Унда “Transyo'lqurilish” ДУК ҳайдовчиси, 33 ёшли И.Д. бошқарувида бўлган “HYUNDAI YD270” юк автомашинаси Қўнғирот локоматив депоси авто тураргоҳи орқа томонидаги очиқ майдондан шағал (шебен) тошларини юклаб чиққан вақтида тўхтатилган.

 

Суриштирув ишлари давомида ушбу шағал тошлари Қўнғирот тумани, A.Темур кўчасида яшовчи О.И.нинг яшаш хонадонига олиб кетилаётгани аниқланди. Шағал тошлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 14-сонли кўприк қурилиш трестига тегишли бўлиб, у ерда ишловчи, A.A. фуқаро O.И. билан олдиндан ўзаро келишиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 15 тонна шағал тошларини 2 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика