Ўзбекистон

2025 йилда 103 тез тиббий ёрдам хизмати 14,3 миллиондан ортиқ қўнғироқни қабул қилди

Тез тиббий ёрдамга энг кўп мурожаатлар Тошкент ва Фарғона вилоятларида қайд этилди.

2025 йилда 103 тез тиббий ёрдам хизмати 14,3 миллиондан ортиқ қўнғироқни қабул қилди

 

2025 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб 103 тез тиббий ёрдам хизмати томонидан жами 14,3 миллиондан ортиқ қўнғироқ қабул қилинди. Бу кўрсаткич тез тиббий ёрдам тизими фаолиятида рекорд натижа сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Электрон автоматлаштирилган чақириқларга жавоб бериш тизимининг жорий этилиши натижасида тез тиббий ёрдам бригадаларининг ўртача етиб бориш вақти сезиларли даражада қисқарди. Хусусан, аввал 25–30 дақиқани ташкил этган жавоб бериш вақти 10–15 дақиқагача камайди.

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори Абдувойжон Ғофуровнинг маълум қилишича, қабул қилинган қўнғироқларнинг асосий қисми — 10,2 миллиони — шошилинч ҳолатларга тўғри келади. Шунингдек, 3,9 миллион қўнғироқ сурункали касалликлар билан боғлиқ бўлган, қарийб 100,5 минг ҳолат эса туғруқ чақириқларини ташкил этган.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп қўнғироқлар Тошкент шаҳрида (1,5 миллион) ва Фарғона вилоятида (1,4 миллион) қайд этилган. Андижон, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида эса аҳолининг тез тиббий ёрдамга мурожаатлари сони ҳар бир ҳудудда ўртача 1,3 миллионни ташкил қилган.

 

Навоий, Сирдарё, Жиззах, Бухоро ва Хоразм вилоятларида энг кам қўнғироқлар қайд этилиб, уларнинг сони 416 мингдан 688 минггача бўлган.

 

Маълумотларга кўра, сўнгги саккиз йил давомида тез тиббий ёрдам бригадалари сони 1648 тадан 2865 тагача ошган. Шунингдек, 103 тез тиббий ёрдам хизмат кўрсатиш пунктлари сони 818 тадан 1680 тагача кўпайган.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"