1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2025 йилда Ички ишлар тизимида хизмат чоғида 6 нафар ходим ҳалок бўлди, 131 нафари жароҳат олган

Жорий йилда республика бўйича жиноят ҳолатлари ва хизмат вазифасини бажариш чоғидаги ходимлар хавфсизлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди.

2025 йилда Ички ишлар тизимида хизмат чоғида 6 нафар ходим ҳалок бўлди, 131 нафари жароҳат олган

 

Ички ишлар вазирлиги томонидан 2025 йилда республика бўйича жиноят ҳолатлари ва хизмат вазифасини бажариш чоғидаги ходимлар хавфсизлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди.

 

Сўнгги беш йил ичида республика бўйича 49 898 та наркожиноят фош этилиб, 10,5 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Хусусан, синтетик гиёҳванд воситалари миқдори 20 баравар, кучли таъсир қилувчи дорилар 9 баравар, героин, опий ва гашиш каби оғир турдаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси эса 3 баравар ошган.

 

Шунингдек, 5 йилда республика бўйича 1 068 та уюшган гуруҳ таркибидаги 4 217 нафар шахс томонидан 5 358 та жиноят содир этилгани аниқланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди. Уюшган гуруҳларнинг 71 таси давлатлараро, 240 таси вилоятлараро, 344 таси вилоят ҳудудида, 413 таси туман миқёсида фаолият юритган. Уларнинг асосий фаолияти мулкий, иқтисодий, жамоат тартиби, шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши, коррупциявий, мансабдорлик, гиёҳвандлик, одам савдоси ва терроризм билан боғлиқ.

 

2025 йилда ички ишлар тизимида хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этган, 131 нафари жароҳат олган. Ички ишлар вазирлиги ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика