Ўзбекистон

2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди

Янги қабул квоталари илмий соҳада инновацияларни кенгайтириш ва замонавий технологияларни ривожлантиришга йўналтирилган.

2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди

Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, 2026 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш бўйича қабул квотаси тасдиқланди.

 

2026 йил учун илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари:

 

1. Рақамли ва ахборот технологиялари, жумладан сунъий интеллект, киберхавфсизлик, маълумотлар таҳлили ва рақамли ечимларни ишлаб чиқиш;

 

2. Атом ва қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан водород технологиялари, энергия тежамкорлиги ва энергияни сақлаш тизимлари;

 

3. Агроинновациялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги, уруғчилик, селекция, ген технологиялари;

 

4. Тиббиёт ва биотехнологиялар, жумладан биомедицина, генетика, фармацевтика, телемедицина ва юқумли касалликларни олдини олиш;

 

5. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқлимга барқарорликни таъминлаш, жумладан чўлланишнинг олдини олиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш;

 

6. Янги материаллар ва илғор ишлаб чиқариш технологиялари, жумладан нанотехнологиялар, аддитив ишлаб чиқариш, робототехника ва автоматлаштирилган тизимлар;

 

7. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш.

 

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари ва стажёр-тадқиқотчилик учун ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"