1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”ни танлади

У тез орада клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”ни танлади

 

"Ланс" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Буюк Британия ишчи визасини олиш учун ҳужжат топширди. Бу ҳақида “Telecomasia.net” сайти хабар бермоқда.

 

Манба берган хабарга кўра, ўтган ҳафта 20 ёшли футболчи ва унинг вакиллари Буюк Британия визасини олиш учун зарур ҳужжатларни топширган. Ҳусанов ва унинг агентлари шу ойнинг охирига қадар Манчестерга учиб, шартнома имзолаши кутилмоқда.

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий жамоаси футболчисига вакиллик қилувчи агентлик “Манчестер Сити”ни танлаган. Бунга бош мураббий Пеп Гвардиоланинг шахсан қизиқиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика