Жаҳон

Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи куни самарали ўтди

Уч томонлама музокараларда хавфсизлик, буфер зона ва назорат механизмлари ёпиқ форматда муҳокама қилинди.

Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи куни самарали ўтди

 

Россия, Қўшма Штатлар ва Украина делегациялари ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган уч томонлама музокараларнинг биринчи куни самарали ўтди. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб НБС ва Suspilne хабар берди. Музокаралар шанба куни, 24 январь санасида давом эттирилиши маълум қилинди.

 

Томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олди. “Ҳеч ким эшикни ёпмаяпти”, — дея манба сўзларини келтиради ТАСС. Қайд этилишича, делегациялар эришилган оралиқ натижалар бўйича ўз пойтахтларига ахборот тақдим этади.

 

Хавфсизлик масалаларига бағишланган музокаралар ёпиқ форматда ўтказилди. Журналистлар жараёнга таклиф қилинмади ҳамда учрашувлар ўтказилган жой ошкор этилмади. БАА Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, музокаралар Москва вақти билан тахминан соат 18:30 да бошланган.

 

Украина президенти Владимир Зеленский жамоаси делегациялар турли гуруҳларга бўлиниб, бир нечта форматда музокаралар олиб борганини билдирди. Айрим ҳолатларда иштирокчилар алоҳида муҳокамалар ўтказган, айрим пайтларда эса умумий учрашувлар ташкил этилган.

 

Зеленский ҳудудий масалани музокараларнинг асосий мавзуси сифатида белгилаган. ТАСС маълумотига кўра, муҳокама қилинган масалалар орасида буфер зона яратиш ва назорат механизмларини жорий этиш масалалари ҳам бўлган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Абу-Дабидаги музокаралар келажакда Россия, Украина ва АҚШ президентлари даражасидаги учрашувга олиб келиши мумкинми деган саволга “ҳар қандай учрашув ижобий ҳолат” эканини таъкидлаб, Москвадан муайян ён беришлар кутаётганини билдирди. У шунингдек, Украинадаги можаро яқин вақт ичида ҳал этилишига умид билдирди.

 

Маълум қилинишича, Абу-Дабидаги музокаралардан аввал Россия президенти Владимир Путин ва Уиткоф ўртасида 4 соатлик учрашув бўлиб ўтган. Унда Вашингтоннинг Киев ва Европа мамлакатлари билан алоқалари, шунингдек, кейинги ҳаракатлар параметрлари муҳокама қилинган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"