“Activist” аварияга учради
ЙТҲда учта машина тўқнашиб кетган.

Кеча, 12 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 22:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. Унда 2005 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Monza, 1997 йилда туғилган Хожиакбар Носиров (“Activist” лойиҳаси муаллифи) бошқарувидаги BYD ва 1993 йилда туғилган A.A. бошқарувида бўлган Cobalt ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







