Жаҳон

Афғонистонда наркотик ишлаб чиқариш қисқарди?

“Толибон”нинг даъволарига Эрон расмийси жавоб қайтарди.

Афғонистонда наркотик ишлаб чиқариш қисқарди?

Толибоннинг Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш қисқаргани ва тўхтагани ҳақидаги даъволари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақида Эроннинг наркотикларга қарши курашиш полицияси раҳбари Ираж Какаванд маълум қилди

 

Эрон расмийсига кўра, мамлакатда 2023 йил ва 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида 662 тоннадан ортиқ наркотик моддалар топилган. Какаванд ушбу статистик маълумотларга асосланиб, “Толибон” даъволари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

 

“Эрон Афғонистондан наркотик моддалар контрабандаси ва транзити сезиларли даражада қисқарганига ҳали гувоҳ бўлмади”, — дея таъкидлади у.

 

Эрон расмийси Москвада бўлиб ўтган БРИКСнинг наркотикларга қарши кураш бўйича махсус гуруҳи йиғилишида шундай баёнот берган. У Эроннинг БРИКСга аъзо давлатлар билан турли соҳаларда, жумладан, наркотикларга қарши курашда ахборот ва тажриба алмашишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган.

custom img

Индонезияда 250 киши бўлган йўловчи пароми ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 41 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси мавжуд бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди

Олимлар “ёлғиз юлдуз” канаси орқали юқадиган ва махсус давоси мавжуд бўлмаган вирус кутилганидан кенгроқ тарқалган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

АҚШнинг 109 млн долларлик F-35B қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Учувчи катапулт тизими ёрдамида қутқарилиб, енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

custom img

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Массандра шаҳрида электрсиз қолган аҳолига ҳар куни юзлаб порция иссиқ овқат тарқатилмоқда.

custom img

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

Нашр таҳлилига кўра, ҳужум оқибатида бир оила аъзолари ҳалок бўлган, зарба берилган ҳудуд яқинида эса ҳарбий объектлар аниқланмаган.

custom img

Грецияда ёнғинлар кучайди: Европада жазирама янги офатларни келтириб чиқармоқда

Афина яқинидаги аҳоли пунктларидан юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Франция ва Испанияда ҳам ёнғинларга қарши кураш давом этмоқда.

custom img

Трамп Эронга янги зарбалар беришни буюрди — WSJ

Ҳужум шу ҳафта охири бошланиши ва бир неча кун давом этиши мумкин.

custom img

Сеутадан Марокашга 70 мингга яқин ноқонуний мигрант қайтарилди

Чегарани кесиб ўтишга уринишлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"