Афғонистон шимолидаги мактаблардан бирида 60 га яқин қизлар заҳарланиб, касалхонага ётқизилди [https://korrespondent.net/world/4595445-v-afhanystane-yz-za-otravlenyia-v-shkole-hospytalyzyrovaly-60-devushek]. Қайд этилишича, воқеа Афғонистоннинг Сар-э-Пол вилоятида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, номаълум шахслар қизлар мактабига кириб, синф хоналарини заҳарлаган. Қизлар дарсга келганида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қандай модда қўллангани ва бу ҳодиса ортида ким турганига аниқлик киритмади. 2021 йилда ҳокимиятни қўлга киритгач, «Толибон» аёлларни ўрта мактаб ва университетларда ўқишини тақиқлади. Бу халқаро ҳамжамият ва кўплаб афғонлар томонидан қораланди. Кейинчалик «Толибон» 12 ёшгача бўлган қизлар учун бошланғич мактаблар очишга рухсат берди ва улар муайян шартлар остида аёлларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.