1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Афросиёб" поезди ҳеч қачон фойда олмагани маълум қилинди

2023 йилда поезд 238 миллиард сўм зарар кўрган.

"Афросиёб" поезди ҳеч қачон фойда олмагани маълум қилинди

 

"Ўзбекистон темирйўллари" бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев "Афросиёб" тезюрар поезди бирор йил фойда билан ишламаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, 2023 йилда ушбу поезд 238 миллиард сўм зарар кўрган.

 

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар чипталари талаб ва нархга қараб ўзгартириш режалаштирилган. Оддий поездларнинг чипта нархлари эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тартибга солинади.

 

Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар чипта нархларининг бозор талабларига қараб ўзгариши йўловчилар учун енгиллик яратиши мумкин, аммо нархлар ошиши эҳтимоли ҳам бўлади. Бу транспорт тизимидаги рақобатни оширишга хизмат қилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика