Аввалроқ Миллий тикланиш демократик партияси раиси Алишер Қодиров уйларни иситиш ва овқат тайёрлашда газдан фойдаланишни тўхтатиш таклифи билан чиққанди.
Бу ижтимоий тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлгач, сиёсатчи уни оммавий чиқишларда ҳақорат қилганларни жазолаш ниятида эканини маълум қилди.
“Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик.
Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик – фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади.
Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз”, деган Қодиров.


