Жаҳон

Америкалик аёл бемор эрини отиб ўлдирди

Буни эрининг ўзи илтимос қилган.

Америкалик аёл бемор эрини отиб ўлдирди

 

Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатида яшовчи аёл бетоб бўлган эрини ўлдирди

 

76 ёшли Эллен Гилланд жиноятни Дайтона-Бичдаги шифохона хонасида содир этган. Тергов маълумотларида келтирилишича, аёл ўзининг 77 ёшли эри Жерри Гилланд илтимосига кўра уни отиб ташлаган. Жерри саломатлиги ёмонлашса, хотинидан отиб ўлдиришни сўраган.

 

Қотилликдан кейин аёл ўз жонига қасд қилмоқчи эди, лекин режасини амалга ошира олмади. Кекса аёлни эрининг хонасидан олиб чиқиб, ҳибсга олиш учун полицияга тўрт соат вақт керак бўлди.

 

Гилланд хоним дастлаб биринчи даражали қотилликда айбланган ва гаров рад этилган. Бироқ судья аёлга қўйилган айбловни ўз жонига қасд қилишга кўмаклашиш, оғир тажовуз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан оғир тажовуз қилиш айбловлари билан ўзгартирди.

 

Кейинчалик аёл 150 минг доллар гаров эвазига озод қилинди. Гилланд кузатув остида бўлади. У дори-дармонларни қабул қилиши, ўқотар қурол сақлаши ва қўллаши, зарурат бўлмаса, шифохоналарга бориши тақиқланади.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

custom img

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ

Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этмагунча ва ҳужумлар тўхтамагунча музокаралар бўлмаслиги билдирилди.

custom img

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"