Жаҳон

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Saudi Aramco компанияси камида иккита Европа нефтни қайта ишлаш заводига келаси ой Саудия нефти етказиб берилмаслигини маълум қилган. Бунга мамлакатнинг Қизил денгизга олиб борувчи муҳим нефть қувурига қилинган дрон ҳужуми сабаб бўлган.

 

Bloomberg манбаларига кўра, Саудия нефтини узоқ муддатли шартномалар асосида мунтазам оладиган Европадаги барча харидорларга келаси ой етказиб бериш амалга оширилмайди.

 

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони ўтган ҳафта дронлар ҳужуми ортидан «Шарқ-Ғарб» нефть қувурини ёпган. Манба қувур фаолияти бир неча кун ичида қисман тикланиши, тўлиқ ишга тушиши эса олти ҳафтагача вақт олиши мумкинлигини билдирган.

 

Европадаги нефтни қайта ишлаш заводлари Саудия нефтини асосан Мисрнинг Сиди-Керир порти орқали олади. Мазкур порт Қизил денгиз билан нефть қувури орқали боғланган.

 

Нефть қувурининг тўхтатилиши айрим Aramco мижозларини муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган. Хусусан, Польшанинг Orlen компанияси жума кунидан буён нефть етказиб бериш бўйича ўндан ортиқ тендер эълон қилган.

 

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.