1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Америкалик миллиардер Жеф Безос New Shepard ҳаво кемасининг парвозига оид янги видеони тақдим этди

Жеф Безос  космосга амалга оширган парвозини капсуланинг ички томонидан намойиш этди.

Америкалик миллиардер Жеф Безос New Shepard ҳаво кемасининг парвозига оид янги видеони тақдим этди

 

Жараён давомида унга 82 ёшли Уолли Фанк, 18 ёшли Оливер Дейман ва укаси Марк ҳамроҳлик қилди. Тарихий кунни миллиардер нақд 20 йил кутгани айтилмоқда.


Маълум қилинишича кечаги кунга қадар New Shepard 15та синов парвозини амалга оширган. Аммо уларнинг биронтасида йўловчи бўлмаган. 

 


Хабарларда келтирилишича космик корабль 1961 йилда космосга кўтарилган биринчи америкалик космонавт Алан Шепард шарафига New Shepard  дея ном олди. 


New Shepard британиялик миллиардер Брэнсоннинг Virgin Galactic Unity 22 кемаси забт этган масофадан кўра анча юқорига кўтарилди. 


 Эслатиб ўтамиз, британиялик тадбиркор Ричард Брэнсон 11 июль куни космосга кўтарилган. Бу воқеликни кўпчилик фуқаролик космонавтикасига қўйилган илк қадар деб баҳолади. Ўзбекистонлик ишбилармон Зафар Ҳошимов ўзининг facebookдаги саҳифасида “барчамиз қалбан космонавтмиз”,-дея ёзиб қолдирди ва муҳим сана билан барчани табриклади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика