Жамият

“Барчамиз қалбан космонавтмиз”- Зафар Ҳошимов

“Korzinka.uz”дўконлар тармоғи раҳбари, тадбиркор Зафар Ҳошимов болалигида космонавт бўлишни орзу қилганини айтди.

“Барчамиз қалбан космонавтмиз”- Зафар Ҳошимов

 

 

Тадбиркор ўзининг facebook даги саҳифасида Virgin Galacticнинг космосга уюштирган саёҳати санасини фуқаролик космонавтикаси куни дея атади. Кузатувчиларини инсоният тарихидаги  муҳим кун билан табриклаб, қуйидагиларни ёзиб қолдирди:


“Мен деярли барча болалигида космонавт бўлишни орзу қилган авлод вакилиман. Бу орзум ҳақида унутганимга анча бўлган экан. Кеча, Virgin Galacticнинг парвозини кузата туриб, ўғлим, “космосга учишни истармидингиз?”,- деб сўради. Очиғи, ўзимни йўқотиб қўйдим. Бу саволни менга чамаси 45 йиллардан бери ҳеч ким бермаган эди. Шу сабаб бироз эсанкираб қолдим. Беихтиёр хаёлан болаликка қайтдим. Юлдузлар аро сайр орзуси, ёш техниклар журналидаги фантастик ҳикоялар, Бойқонурдан навбатдаги ракета учишини пойлаб телеэкран қаршисида соатлаб ўтирганларим ёдимга тушди. Ва ўғлимга “ҳа, албатта космосга учишни истардим”,- дея жавоб бердим.  Болаликда қачонки космос ҳақида орзу қилсам, қандайдир сайёрада, балки Ойдан туриб Еримизга қараётганимни тасаввур қилардим. Кечаги кун янги, фуқаролик космонавтикаси кунига айланди. Ишонаманки, барчамиз қалбан бироз космонавтмиз. Шундай экан, барчамизни байрам билан табриклайман.”

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"