Бугун, 26 декабрь куни соат 11:32 да Андижон шаҳар Исломобод МФЙ Мирпўстин кўчасида жойлашган фуқаро И.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 11:37 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 12:13 да олов батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг 120 квадрат метр майдонда шифт том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.


