Ўзбекистон

Андижонда 22 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Ушбу ҳолатга психоэмоционал муаммолар сабаб бўлган.

Андижонда 22 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида бир қизнинг кўприкдан сакраб ўз жонига қасд қилишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари расмий изоҳ берди.

 

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа бугун, 14 январ тахминан соат 08:00 да Навоий шоҳ кўчасида жойлашган кўприкда содир бўлган. Андижон туманида яшовчи, 22 ёшли фуқаро кўприкка чиқиб, ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлгани аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолатга психоэмоционал муаммолар сабаб бўлган. Хабар келиб тушиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келган. Ходимларнинг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида фожианинг олди олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Термизда 22 ёшли йигит 16 қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилган эди.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"