Ўзбекистон

Андижонда 3 кг га яқин “гашиш” олиб кетаётган шахслар ушланди

Улар Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳванд моддаларни Тошкентда сотмоқчи бўлган.

Андижонда 3 кг га яқин “гашиш” олиб кетаётган шахслар ушланди

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Андижон вилояти Бўстон туманидаги йўл-патрул хизмати масканида тезкор тадбир амалга оширилди.

 

"Андижон – Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб текширилганда, уни бошқариб кетаётган, Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ж.Р.га тегишли 2 кг 994 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Тезкор тадбир давомида унинг жиноий шериги сифатида 1993 йилда туғилган Ғ.Н. ҳам қўлга олинди.

 

Маълум бўлишича, улар Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан 23 минг АҚШ долларига сотиб олинган ва контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

 

Айни пайтда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг ўтказилиши...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"