Жиноят

Фарғонада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Уларга 12 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фарғонада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аввал наркокурерлар томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Афғонистондан контрабанда йўли билан Сурхондарё вилоятига олиб кирилган. Кейинчалик ушбу моддалар Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудидаги дала майдонига яшириб қўйилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган хусусий тадбиркор ҳамда унинг 1989 йилда туғилган шериги яширин жойдан жами 9 кг 896 грамм “гашиш” моддасини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркор ёнидан 14,5 минг доллар ҳамда 6 миллион 250 минг сўм пул маблағлари ҳам мусодара қилинди.

 

Терговга қадар текширув давомида ушбу жиноятга алоқадор деб топилган Фарғона шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан 110 грамм “опий” моддаси, иккита электрон тарози, 1200 доллар ва 28 миллион сўм пул маблағлари аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

 

Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳга 1990 ва 1995 йилларда туғилган ака-укаларнинг ҳам алоқадорлиги аниқланган.

 

Жиноят ишлари бўйича Боғдод туман суди ҳукмига кўра, жами 5 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 246, 273 ва 276-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Фарғонада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди | Zamon.uz