Андижон туманида 30 март куни Спарк русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса Урикзор маҳалласида содир бўлган.
Дастлаб ҳайдовчи светофорда тўхтаб турган бошқа Спарк автомобилига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. ЙПХ ходимлари уни тўхтатишга уринган, бироқ ҳайдовчи қонуний талабларни бажармай, инспекторни уриб, ҳаракатни давом эттирган.
Текширув давомида ҳайдовчининг маст ҳолда экани ва аввал ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга оширилди.


