Aндижонда ишдан бўшатилган туман ҳокимига мукофот пули ажратилди
Ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманининг ишдан бўшатилган ҳокимига мукофот пули ажратилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, Асака туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III-чорак якунлари бўйича хисобланаётган мукофот пули туман ҳокимининг 30 сентябрь кунги фармойишига асосан қилинган иловага мувофиқ тўланиши кўзда тутилган. Бироқ туман ҳокимлиги мутахассисининг масъулиятсизлиги билан аввалги чораклик мукофот пули иловаси 30 сентябр кунги фармойишига жойланган.
Таъкидланишича, мазкур фармойиш иловаси “e-qaror.gov.uz” тизимига хато киритилганлиги туман ҳокимлиги ҳисобчиси томонидан аниқланиб, мукофот пуллари туман ҳокимлиги ходимларига тўланмаган. Фармойиш тайёрланишида масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимлиги мутахассиси А.Абдурасуловга интизомий жазо чораси кўлланган.







