1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда “Роналдо” бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ етакчиси тадбиркорни ўлдириш учун 1 500 АҚШ доллари эвазига қотил ёллаган.

Андижонда “Роналдо” бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 4 февраль куни Андижон вилоятида якка тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс Андижон тумани Ички ишлар бўлимига ўзига нисбатан уюштирилаётган суиқасд бўйича ариза билан мурожаат қилган. У беш нафар жиноятчилардан иборат гуруҳ 1 500 АҚШ доллари эвазига уни қасддан ўлдириш учун ёлланганини маълум қилган. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Андижон вилояти Пахтаобод туманида Ички ишлар бошқармаси, Давлат Хавфсизлик Хизмати ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Аниқланишича, 1984 йилда туғилган «Роналдо» лақабли жиноий гуруҳ етакчиси илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан судланган. У 2000 йилда туғилган, илгари бир неча маротаба судланган ёлланма қотилга тадбиркорни ўлдириш эвазига 1 500 АҚШ долларидан дастлаб 300 000 сўмни бераётган вақтида қўлга олинди.

 

Тезкор тадбир давомида «Роналдо» лақабли шахс бошчилигидаги гуруҳ аъзолари ҳам ушланган. Улардан бири 1984 йилда туғилган, Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, лақаби «Главврач», шунингдек, лақаби «Баксёр» ва бошқа шахслар, жумладан 2003 йилда туғилган тиббиёт институти талабаси ҳам ушланган.

 

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддасининг иккинчи қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика