1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Apple Қирғизистонда: Компания Россиядаги ходимларини Қирғизистонга кўчирди

Россиялик дастурчилар нима учун Марказий Осиё давлатларига жойлашаётгани маълум қилинди.

Apple Қирғизистонда: Компания Россиядаги ходимларини Қирғизистонга кўчирди

 

Apple корпорацияси Россиядаги ходимларининг катта қисмини Қирғизистонга олиб келган. Бу ҳақда  «Ведомости» хабар берди.

 

Унга кўра, Apple россиялик ходимларини ёзнинг охиридаёқ Қирғиз республикасига кўчирган. Газетанинг қайд этишича, компаниянинг давлат органлари билан алоқа бошқармаси раҳбари Нозим Турдумамбетов асли қирғизистонлик.

 

Бундан ташқари, Google ҳам Россиядаги ходимларини кўчириш ҳаракатига тушиб қолган. Янги йўналиш сифатида Дубай танланган, аммо ходимлар иқлим ва шаҳарнинг узоқлиги туфайли бунга рози бўлмаган.

 

“Ведомости” экспертларининг сўзларига кўра, IT-компаниялар фаол равишда Қозоғистон ва Ўзбекистонга жойлашмоқда. Чунки, бу давлатлар рус тили тарқалиши ва нисбатан арзонлиги учун дастурчиларга қулай.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика