1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ 19 та мамлакатнинг иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Чекловлар, асосан, Яқин Шарқ, Африка ва айрим Осиё мамлакатларига тааллуқли.

АҚШ 19 та мамлакатнинг иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати 2 декабрь куни эълон қилган меморандумга кўра, Вашингтон миллий хавфсизликка потенциал таҳдид сифатида баҳолаган 19 мамлакат фуқаролари бўйича иммиграция аризаларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатди.

 

Рўйхатга, асосан, Яқин Шарқ, Африка ва айрим Осиё мамлакатлари киритилган: Эрон, Судан, Ливия, Эритрея, Гаити, Сомали, Яман, Афғонистон, Туркманистон, Чад, Того, Сиерра-Леоне, Мянма, Лаос, Куба ва Венесуэла.

 

Меморандумга кўра, ушбу давлатларда туғилган ёки шу давлат фуқаролигига эга бўлган шахслар АҚШ фуқаролиги ёки яшил карта олиш учун ариза топширган тақдирда қўшимча, кучайтирилган текширувдан ўтади. Бунда улар бир ёки икки маротаба қайта суҳбатдан ўтиши, хавфсизлик бўйича кенгайтирилган текширувларга жалб қилиниши мумкин.

 

Шунингдек, АҚШ расмийлари ушбу мамлакатлар фуқароларига берилган илгари тасдиқланган иммиграция ҳужжатларини ҳам қайта кўриб чиқишини маълум қилди.

 

Ушбу чоралар “миллий хавфсизликка таҳдидларни тўлиқ баҳолаш” мақсадида жорий этилгани билдирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика