Жаҳон

АҚШ 2023 йилда Украинага гигант суммада ёрдам ажратади

Мамлакат Сенати келаётган молиявий йил учун бюджет лойиҳасини қабул қилди.

АҚШ 2023 йилда Украинага гигант суммада ёрдам ажратади

 

АҚШ Сенати 2023 молиявий йил учун бюджет лойиҳасини қабул қилди. Унинг умумий ҳажми 1.7 триллион долларни ташкил этиб, шундан 44.9 миллиард доллар Украина учун ажратилади.

 

Шу йилнинг ўзида Конгресс Киевга жами 67 миллиард долларлик ёрдамни маъқуллаган.

 

Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарованинг сўзларига кўра, 45 миллиард доллар қуйидаги мақсадларда сарфланади:

 

— 28.4 миллиардлик доллар ҳарбий ёрдам;

— 13.37 миллиард доллар иқтисодий ёрдам;

—4.92 миллиард доллар гуманитар ёрдам учун;

 

Ҳарбий ёрдамнинг 9 миллиарди таъминот учун, 11.88 миллиард доллар Киевга берилган техника ва ўқ-дори ўрнини тўлдириш учун ва 7 миллиард доллар Украина билан боғлиқ АҚШнинг Европа қўшинлари қўмондонлиги иши учун сарфланади.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"