Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегация 27-28 сентябрь кунлари Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК, Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этади

 

 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.

 

Маълумот учун: Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ТТДҲКга аъзо мамлакатлардир, шунингдек, Венгрия кузатувчи давлат мақомига эга. Ташкилот котибияти Истамбул шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2019 йил 15 октябрь куни ТТДҲКнинг Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган 7-саммитида тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда вa мухтор элчиси Ҳишам ас-Сувайлим, Швейцариянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Константин Оболенскийни қабул қилгани ҳамда  Германия ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этади | Zamon.uz