Жаҳон

АҚШ Конгресси ўз таълим тизимини танқид қилди

Америкалик талабалар фан ва математикада Хитойдан орқада қолмоқда.

АҚШ Конгресси ўз таълим тизимини танқид қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Жейк Окинклосс америкалик талабалар аниқ фанлар бўйича хитойликлардан сезиларли даражада орқада қолаётганини таъкидлади.

 

Конгрессмен фикрига кўра, АҚШ ўзининг таълим тизимидаги жиддий муаммоларга эътибор қаратиши лозим: “Хитойда 1,3 миллиард киши яшайди (Хитой расмий статистик маълумотларига кўра, бу рақам 2024 йилда 1,4 миллиардни ташкил этган), ва у ерда талабалар математикадан ҳамда фанлардан америкаликлардан юқорироқ балл олмоқда. АҚШда эса 25 миллион ўқувчи ўқиш, ёзиш ва арифметикада орқада қолмоқда” ,— деди Окинклосс.

 

Шунингдек, у АҚШ ҳукуматининг хитойлик талабалар визаларини бекор қилиш қарорини ҳам танқид қилди. Унинг фикрича, бу мафкуравий хилма-хилликни сусайтиради ва илмий тараққиётга тўсиқ бўлади.

 

“Агар энг иқтидорли хитойлик талабаларни қабул қилсак, улар тадқиқотларини АҚШда олиб борадилар. Уларни Хитойга қайтариб юбориш орқали биз у ерда саратон давосини топишга ёки янги ракета тизимларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшишларига йўл очамиз”, — дея огоҳлантирди Конгресс аъзоси.

 

Бу баёнот Хитой томонидан ҳам эътиборсиз қолмади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг АҚШни бундай визавий чекловлар орқали мафкуравий босим ўтказишда айблади ва расмий норозилик билдирди. У бу чораларни “асоссиз ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ бўлмаган” деб атади.

custom img

Эрондан учирилган дрон Озарбайжонга қулаб тушди

Озарбайжон мазкур ҳужумни қатъий қоралаб, Ташқи ишлар вазирлигига Эрон элчиси чақиртирилди.

custom img

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизидаги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилган.

custom img

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

Басра вилоятидаги муҳим Румейла электр станциясида кутилмаган носозлик блэкаутга сабаб бўлди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари инвесторларни хавфсиз актив сифатида АҚШ долларга йўналтирди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШ Конгресси ўз таълим тизимини танқид қилди