Қўшма Штатлар ва Нигер ўртасидаги келишувга мувофиқ мамлакатининг шимолида Америка дрон базаси ташкил этилган эди. 2024 йилнинг март ойида Нигер Қўшма Штатлар билан ҳарбий келишувни бекор қилди. Африка давлати расмийлари келишув халқ манфаатларига жавоб бермаслигини билдирган.
Қўшма Штатлар ва Нигер мудофаа департаментлари ушбу мамлакатдаги 201-ҳаво базасидан Америка қўшинлари ва техникаси олиб чиқилиши якунланганини тасдиқлади.


