АҚШ мудофаа вазирлиги ўзининг Гуам ва Австралиядаги ҳарбий объектларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.
Гап Гуам оролидаги авиабаза ҳамда Австралиядаги айрим объектлар хақида кетмоқда. Вашингтон бу ердаги инфраструктурани кучайтириш ниятида. Мақсад – Хитойга янада самаралироқ қарши туриш.
Шу билан бирга базалар кескин ўзгаришга учрамайди.
Душанба куни Пентагон олиб борилган таҳлиллар натижасида АҚШнинг Австралия билан ҳарбий ҳамкорлиги кенгайтирилишини маълум қилган. Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ёрдамчиси Мара Карлин Австралияда янги қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жойлаштирилиши мумкинлиги қайд этган.
Аввалроқ Пентагон Россияни АҚШ ва Европа учун асосий таҳдид сифатида баҳолагани тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев


