1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва Арманистон атом энергетикаси бўйича келишувга эришди

Томонлар ядро технологиялари экспортини тартибга солувчи 123-сонли келишув бўйича музокараларни якунлади.

АҚШ ва Арманистон атом энергетикаси бўйича келишувга эришди

 

Қўшма Штатлар ва Арманистон атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. Ҳамкорлик ҳужжати Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳамда АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс иштирокида имзоланди. Бу ҳақда DW.com нашри хабар берди.

 

Томонлар АҚШнинг ядро технологиялари ва ускуналарини бошқа давлатларга қонуний экспорт қилишни тартибга солувчи 123-сонли келишув бўйича музокаралар якунланганини маълум қилди. Мазкур ҳужжат ядро энергетикаси соҳасида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратади.

 

Арманистон ҳозирда мавжуд атом электр станциясини янгилаш ёки янги реактор қуриш бўйича АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Жанубий Корея компанияларининг таклифларини кўриб чиқмоқда. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган бўлсада, янги келишув Америка лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

 

АҚШ томони Арманистон ядровий энергетика секторини ривожлантиришга йирик миқдорда инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Дастлабки экспорт ҳажми 5 миллиард долларгача етиши, ёқилғи етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик эса қўшимча миллиардлаб долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши мумкин.

 

АҚШ кичик модулли реакторлар технологиясини етказиб бериш имкониятлари ҳам муҳокама қилинмоқда. Томонлар бу ҳамкорлик янги иш ўринлари яратиш ҳамда Арманистон энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика