Жаҳон

АҚШ ваъдасида турди: Украинага илк NASAMS’лар берилди

Бу тизимлар ҳаво мудофаасини кучайтириши кутилмоқда.

АҚШ ваъдасида турди: Украинага илк NASAMS’лар берилди

 

АҚШ Украинага NASAMS иккита зенит-ракета тизимларини етказиб берди. Бу ҳақда тизимларни ишлаб чиқарувчи бўлган Американинг Raytheon Technologies компанияси бош директори Грег Хейес маълум қилди.

 

“Биз ҳозиргина иккита NASAMS тизимини етказиб бердик. У АҚШ ҳукуматига икки ҳафта олдин тақдим этилганди. Бугуноқ уларнинг Украинада қўлланилиши бошланади”, – деган у.

 

ўтган ҳафтада Пентагоннинг олий мартабали вакили Вашингтон яқин ҳафталар ичида Киевга NASAMS зенит-ракета тизимларини беришини очиқлаганди. 11 октябрь куни Оқ уй вакили Жон Кирби ҳам бу хабарларни тасдиқлади. Украинага жами саккизта шу турдаги қуролларни бериш режалаштирилган.

 

Аввалроқ Исроил Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини бермаслигини айтганди.

custom img

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

Махфий илмий ишлар билан шуғулланган олимлар ўлган бўлиши мумкин.

custom img

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

У “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

custom img

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди.

custom img

Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди

Эрон расмийлари сулҳ узайтирилганини тан олишдан бош тортди.

custom img

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Mаҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтган.

custom img

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди

Қарор мактаблардаги отишмалардан сўнг қабул қилинди.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

custom img

Трамп Эрон билан келишув имзоланишида иштирок этиши мумкин — Reuters

Музокараларнинг навбатдаги босқичи 22 апрелга режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШ ваъдасида турди: Украинага илк NASAMS’лар берилди