Жаҳон

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

13 сентябрь куни Россия қўшинлари Полша чегарасидан бир неча километр узоқликда ҳаракатланаётган йўловчи поезди локомотивига дрон билан зарба берди. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

 

Украина темир йўллари маълумотига кўра, поезд бригадаси ҳужум хавфи ҳақида олдиндан огоҳлантирилган. Поезд тўхтатилган ва йўловчилар эвакуацияга тайёрланган.

 

Der Spiegel нашрининг ёзишича, ҳужумга учраган поезд яқинида Украинадан Полшага йўл олаётган махсус темир йўл таркиби ҳам бўлган. Унда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳамда Германия канцлери Фридрих Мерцнинг яқин маслаҳатчиларидан бири Гюнтер Зауттер бўлган.

 

Хавф бекор қилингач, поездлар ҳаракатини давом эттирган.

 

Украинадан темир йўл орқали қайтаётган Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт ҳам Полша чегараси яқинидаги ҳужум акс этган видеони X ижтимоий тармоғига жойлаштирди.

 

“Бу бизнинг поездимиз эмас эди, у биздан бир неча дақиқа кейин чегарадаги ўтиш пунктидан ўтган поезд эди”, — деб ёзди Билдт.

 

У Украина темир йўлларида йўлга қўйилган хавфсизлик тизими қурбонларнинг олдини олишга ёрдам берганини таъкидлади.

 

11–12 сентябрь кунлари Киевда YES (Yalta European Strategy) конференцияси бўлиб ўтди. Унда Европанинг қатор сиёсатчилари ҳам қатнашган.

 

Дрон поездга ва Украина-Полша чегараси яқинидаги ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилганидан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Европа давлатларини Россияга нисбатан санкция босимини кучайтиришга чақирди.

 

“Россиялик варварлар аллақачон остонангизда, азиз ҳамкорлар”, — деди Сибига.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган | Zamon.uz