1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 2025 йилда 85 мингдан ортиқ ноиммиграцион визалар бекор қилинди

АҚШнинг жанубий чегарасидан ноқонуний ўтишлар сони 99 фоизга камайган.

АҚШда 2025 йилда 85 мингдан ортиқ ноиммиграцион визалар бекор қилинди

 

АҚШда ноқонуний иммиграцияга қарши кураш доирасида кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Доналд Трамп томонидан бошланган мазкур кампания доирасида 2025 йил давомида 85 мингдан ортиқ ноиммиграцион визалар бекор қилинган.

 

ТАСС агентлиги АҚШ Давлат департаментининг якуний йиллик ҳисоботига таяниб хабар беришича, ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариш жараёнларини тезлаштириш ва соддалаштириш мақсадида еттита хавфсиз учинчи давлат билан тегишли шартномалар имзоланган.

 

Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, 2025 йил давомида АҚШнинг жанубий чегарасидан ноқонуний ўтишлар сони 99 фоизга камайган.

 

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ гумон қилинувчи шахс мамлакатга махсус дастур орқали киргани аниқланганидан сўнг, мазкур дастур доирасидаги “яшил карта” бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика