Жаҳон

АҚШда фирибгарликда айбланган иммигрантларнинг фуқаролиги бекор қилинади

АҚШ президенти бундай ҳаракатлар учун иммигрантларнинг мамлакатдан “қувиб чиқарилишини” таъкидлади.

АҚШда фирибгарликда айбланган иммигрантларнинг фуқаролиги бекор қилинади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп фуқароликка қабул қилинган иммигрантлар АҚШ фуқароларига қарши фирибгарликда иштирок этгани аниқланса, уларнинг фуқаролиги бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда у Мичиган штатининг Детройт шаҳрида сўзлаган нутқида маълум қилди деб хабар берди ТАСС.

 

Президентнинг таъкидлашича, мазкур чора, хусусан, Сомали ёки бошқа давлатлардан келиб, АҚШ фуқароларини алдаганликда айбланаётган шахсларга нисбатан қўлланади.

 

“Агар кимдир Америкага америкаликларни талаш учун келган бўлса, биз уни қамоққа оламиз ва келган жойига қайтариб юборамиз. Фуқароларимизни алдаганликда айбланган ҳар қандай фуқароликни олган иммигрантларнинг фуқаролигини бекор қиламиз”, — деди Трамп.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти фуқаролар хавфсизлиги ва молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш учун иммиграция сиёсатини янада қатъийлаштиришда давом этади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда АҚШ Давлат департаменти 100 мингдан ортиқ хорижий визани, жумладан, қарийб 8 минг талаба визасини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди. Бу кўрсаткич 2024 йилда, Жо Байден маъмурияти даврида бекор қилинган визалар сонидан икки баравар кўпдир.

custom img

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

custom img

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

custom img

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

12 кун аввал Исроил Ал-Ақсо масжидини ёпиб қўйган ҳамда Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чеклаган.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"