АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари томонидан Филаделфияда ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадорлиги аниқланган ёки гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси ушланди.
Маълум қилинишиича, 34 ёшли Ж.А. 18 ноябр куни қўлга олинган бўлиб, у АҚШ иммиграция органлари рўйхатида “энг хавфли” жиноятчилар категориясига киритилган.
Ҳозирда ушбу шахс Нью-Жерси штатидаги Элизабет контракт ҳибсхонасида сақланмоқда. ICE маълумотига кўра, унга нисбатан депортация жараёнлари бошланган.
Текширув доирасида фуқарога танқидий баҳолаш асосида иммиграция ҳуқуқлари бўйича якуний қарор қабул қилиниши режалаштирилган.


