Ўзбекистон

АҚШдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтишда ёрдам сўради

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Виржиниядаги вақтинча сақлаш марказларида бўлиб, фуқароларнинг ҳолатини ўрганди.

АҚШдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтишда ёрдам сўради

 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси дипломатлари Виржиния штатида жойлашган «Kerolayn» ва «Farmvill» хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларига ташриф буюриб, ушбу муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

Учрашувлар давомида ватандошларнинг сақлаш шароитлари, соғлиги, умумий аҳволи, овқатланиши ҳамда маиший эҳтиёжлари ўрганилди. Шунингдек, уларга консуллик ва ҳуқуқий масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.

 

Ўзбекистон фуқароларининг маълум қилишича, улар АҚШ ҳудудига ноқонуний кириб келгани сабабли ҳозирда депортация билан боғлиқ суд жараёнларида иштирок этмоқда. Шу муносабат билан ватандошлар Ўзбекистонга имкон қадар тезроқ қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

Элчихона вакиллари ўз ваколатлари доирасида фуқароларни ватанга қайтариш масалалари бўйича АҚШнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, зарур консуллик ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

 

Шу билан бирга, АҚШ иммиграция сиёсатидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олиб, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига қабул қилувчи давлат қонунчилигига қатъий риоя қилиш, мамлакат ҳудудида қонуний асосда бўлиш ҳамда ноқонуний фаолиятдан тийилиш тавсия этилди.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"