Жиноят

Тошкентда вояга етмаган қиз ўгай онаси томонидан қийноққа солинди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда вояга етмаган қиз ўгай онаси томонидан қийноққа солинди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз ўгай онаси томонидан қийноққа солинганлиги ҳақида видеомурожаати тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган Н.Ш. Юнусобод туманида жойлашган яшаш хонадонида ўгай фарзанди 2013 йилда туғилган Н.Г. ни бир неча маротаба уриб, жисмоний тазйиқ ўтказган. Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи дастлаб ИИОга мурожаат қилмаган.

 

Ҳозирда вояга етмаган жабрланувчи Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, давлат органлари томонидан ҳимояга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан гумонланувчи Н.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийнаш») билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда нарколаборатория аниқланди

Манзилдан “Прегабалин”, “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” каби воситалар, прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган имом ноиби жиноий жазога тортилди

Учкўприк туманидаги жоме масжидларнинг бирида ишлаган шахс “ZAGS”дан ўтмаган, 2008 йилда туғилган қизга никоҳ ўқиди. “Никоҳ ёшига тўлмаганим сабабли ФҲДЁ органи қонуний никоҳ тузишни рад этди, бу вақтда оила аъзоларим тўй қилишга келишиб, кунини ҳам белгилаб бўлганди”- деган қиз судда.

custom img

Хоразмда МИБ ходими 1,5 минг доллар пора билан ушланди

У фуқаронинг солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада автомобиль ғилдираклари ичига яширилган 20 кгга яқин наркотик моддалар фош этилди

Наркотик моддалар қўшни мамлакатдан олиб кирилган.

custom img

Миграция агентлиги собиқ мансабдорлари хорижга ишга юбориш бўйича коррупцион схема тузгани аниқланди

Гумонланувчилар Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига жами 135 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний олган.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 400 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирганлар ушланди

Сурхондарёда 6 та вилоятдан 63 нафар фуқарони чув туширган шахслар аниқланди.

custom img

Тошкентда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

У аввалроқ жабрланувчидан 450 долларгача пул олган.

custom img

Саҳро лочинини 2 млн сўмга сотмоқчи бўлган йигит ярим млрддан ортиқ жаримага тушди

Наманганлик йигит ушбу қушни 2 ой давомида парваришлаган. Кейин уни пул зарурлиги учун сотмоқчи бўлганда ушланган. Лочин Фарғона ҳайвонот боғига топширилганидан 7 ой ўтиб қафасга кўниколмай нобуд бўлган. “Ходимлар қушни қандай парваришлашни билмаган ва нобуд қилишган”- деган йигит судда.  Қайд этилишича, жаримага тортилган шахс доимий иш жойига эга эмас.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"