1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

АҚШнинг Украина учун ажратилган пули тугаб қолди — Politico

Россия ТИВга кўра, НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали "олов билан ўйнашмоқда".

АҚШнинг Украина учун ажратилган пули тугаб қолди — Politico

 

Қўшма Штатларда яқин ойларда Украинани ҳарбий томондан молиялаштириш учун маблағ етишмай қолиши мумкин, деб ёзади Politico

 

АҚШнинг Украинани қурол-яроғ билан таъминлашга ажратаётган маблағи ёз ўрталарига келиб тугаб қолиши мумкин.

 

Мақолада қайд этилишича, декабрь ойида Конгресс Украинага 48 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллаган, бироқ ҳозир бу маблағдан фақат 6 миллиард доллар қолган.

 

Журналистларнинг таъкидлашича, қуриб қолган бюджет "қонунчиларни хавотирга солмоқда". Конгрессда кўпчилик Киев режимини қўллаб-қувватлаш узлуксиз бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

 

Аввалроқ Россия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Қуролли кучларига берилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Вазирликнинг билдиришича, НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали "олов билан ўйнашмоқда".

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика