Спорт

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Тошкент шаҳри пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги 2027 йилги Жаҳон чемпионатига мезбон сифатида расман тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур нуфузли спорт анжумани Ўзбекистон тарихида илк бор, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасида ҳам биринчи марта ўтказилади.

 

Жаҳон чемпионати 2027 йил июнь ойида пойтахтдаги Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Олимпия стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Мусобақа тартиб бўйича пара енгил атлетика бўйича XIII Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Шу билан бирга, у Осиё қитъасида бешинчи бор ташкил этилмоқда. Аввал ушбу турнирга Доҳа (2015), Дубай (2019), Kobe (2024) ҳамда Ню Дели (2025) мезбонлик қилган.

 

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда. Дастур Паралимпия ўйинлари форматига мос равишда шакллантирилади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.