Ўзбекистон

Сўхда фуқаро ИИО ходимлари сабабли вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди.

Сўхда фуқаро ИИО ходимлари сабабли вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларида Сўх тумани Лембур МФЙда яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро ИИО ходимлари сабабли вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Фарғона ИИБ расмий ахборот бериб, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

 

 

Маълум бўлишича, фуқаро М.Ҳ. жорий йилнинг 8 апрель куни жамоат жойида спиртли ичимлик ичгани ва маст ҳолатда МТМ да аёллар билан жанжаллашиб, жамоат тартибини бузгани учун МЖтКнинг 187-моддаси билан профилактика инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Эртаси куни 9 апрелда фуқаро жарима тўлаши кераклигидан хабар топиб, маст ҳолатда бўла туриб, профилактика инспектори билан тортишгани ва уйига юборилган ҳолати кузатув камерасида сақланиб қолган.

 

Хабарга кўра, ушбу фуқаро сўнги 8-10 кун давомида овқат емасдан фақат спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли саломатлиги ёмонлашиб, 11 апрель куни тиббиёт муассасасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 13 апрель куни шифохонада вафот этган.

 

Тиббиёт муассасасининг дастлабки хулосасида беморнинг ўлимига сурункали спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва алкоголдан кучли заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.